Исроил тарафдори бўлган McDonald's даромади кескин тушиб кетди
McDonald's глобал фастфуд гиганти Ғазодаги фаластинликларни қирғин қилишда Исроил армиясини қўллаб-қувватлаганидан сўнг кескин танқидларга учради. Бойкот қилинган McDonald's ўтган чоракда сўнгги тўрт йил ичида биринчи марта савдо мақсадларини ўтказиб юборганини эълон қилди, дея хабар бермоқда Yeni Safak нашри.
Бир неча ойдирки, Исроил гўдаклар, болами, аёлми, кексами демай, Ғазода инсониятга
қарши жиноятлар содир этмоқда. Исроил оммавий қотиллик қилишда давом этар экан,
бутун дунё бўйлаб Ғазо халқининг геноцидига қарши овозлар янграмоқда. Санъат, сиёсат,
бизнес ва спорт оламидан кўплаб номлар қирғинларга муносабат билдирмоқда ва
қирғинларни қўллаб-қувватловчи баъзи брендлар бойкот қилинмоқда.
Дунёдаги энг машҳур тез овқатланиш компанияларидан бири
бўлган McDonald's ана шундай брендлардан биридир. Фаст-фуд гиганти Исроилнинг
Ғазо секторидаги қирғинини бойкот қилган компаниялардан бири бўлгани сабабли
сотиш мақсадларини ўтказиб юборганини эълон қилди, дея хабар берди BBC.
Бойкотдан сўнг компания акциялари 4 фоизга тушиб кетди ва
компания Ғазо секторидаги уруш 2023 йилнинг охирги чорагидаги даромадларига
сезиларли таъсир кўрсатганини эълон
қилди.
Тўртинчи чоракда компаниянинг Яқин Шарқ, Хитой ва
Ҳиндистонни ўз ичига олган савдо ҳажми атиги 0,7 фоизни ташкил этди. "Уруш
давом этар экан, бу бозорларда тикланишни кутмаймиз", деди McDonald's бош
директори Крис Кемпчински.