Афғонистон "Толибон" ҳукумати Россиянинг бир қанча вилоятлари Афғонистондан меҳнат муҳожирларини қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Афғонистон меҳнат вазири вазифасини бажарувчи Абдул Умарийнинг сўзларига кўра, афғон ишчиларига, хусусан, Татаристон ва Чеченистонга қизиқиш билдирган.

Афғонистонлик меҳнат муҳожирларини асосан қишлоқ хўжалигида иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Умарийнинг сўзларига кўра, у Петербург халқаро иқтисодий форуми давомида афғонларни РФда иш билан таъминлаш масаласини Россия расмийлари, жумладан, РФ Меҳнат вазирлиги раҳбари Антон Котяков, шунингдек, Доғистон вакиллари билан учрашувларда муҳокама қилган.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги “Толибон”ни РФда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариш тарафдори экани, чунки бу Москва ва Кобул ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётгани ҳақида гапирган эди. 

Мавзуга алоқадор