10.06.2025 09:45
186

Россиялик депутат ёш оилалар учун тунда интернетни чеклашни таклиф қилди

Россиянинг Брянск вилояти думаси депутати ва "Россия православная" ҳаракати раҳбари Михаил Иванов ёш оилаларда туғилишни кўпайтириш учун тунги интернетни  чеклашни таклиф қилди. 

У "Абзац" нашрига берган интервюсида интернет янги турдаги руҳий қарамликка айланиб, оилавий қадриятларга жиддий таҳдид солаётганини таъкидлаган.

Ивановга кўра, ёшлар фарзандли бўлиш ўрнига соатлаб лента айлантириш, ўйин ўйнаш ёки бемаъни нарсаларни кўриш билан банд.

Интернетга қарамлик эса Россия демографиясига таҳдид солаётган асосий омиллардан биридир. Шу боис, Иванов ёш, лекин ҳали фарзанд кўрмаган оилалар учун интернетдан фойдаланишни кечки 23:00 дан 02:00 гача чеклашни таклиф қилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.