17.05.2025 16:43
154

Россияда мусулмонлар учун қулай сайёҳлик тизими жорий этилади

Россияда Ислом дунёсидан келган сайёҳлар учун янада жозибадор хизматлар таклиф этиш режалаштирилмоқда. 

"Коммерсант" нашрининг ёзишича, 2025 йил охиригача меҳмонхоналар ва сайёҳлик объектларида ҳалоллик талабларига жавоб берувчи махсус давлат стандарти ишлаб чиқилади.

Бу билан Россия ҳалол хизматлар кўрсатиш талаблари расман тартибга солинган кам сонли мамлакатлар қаторига қўшилади.

"Росстандарт" раҳбари Антон Шалаевнинг ТАСС ахборот агентлигига айтишича, ушбу стандарт мусулмон давлатлардан кўпроқ сайёҳларни жалб этиш мақсадида ишлаб чиқилмоқда. Шу билан бирга россиялик ишлаб чиқарувчиларнинг бундай мамлакатларга кўпроқ маҳсулот экспорт қилишига ҳам ёрдам бериши мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.