30.05.2025 14:26
106

Россия Эрон дронлари ҳаққини олтин қуймаси билан тўлади

Россия Shahed-136 зарба берувчи дронлари учун тўлов сифатида Эрон компаниясига умумий қиймати тахминан 104 миллион доллар бўлган камида 1,8 тонна олтин қуймалари берди. Бу ҳақда томонлар ўртасидаги шартномага кириш ҳуқуқига эга бўлган C4АDС тадқиқот гуруҳи маълум қилган.

Қайд этилишича, 2023 йил 16 март санасига оид қўлда тўлдирилган формада 1 788 402,2 грамм олтин етказиб берилгани ва унинг нархи ҳар грамм учун 58,32 доллар этиб белгилангани айтилган. Мазкур ҳужжат Эроннинг Sahara Thunder корхонаси ва Татаристондаги дронлар йиғиладиган “Алабуга” махсус иқтисодий зонаси ўртасида имзоланган.

Бундан ташқари, 2023 йил 5 апрель санасидаги бошқа бир шартномада яна икки тоннадан ортиқ олтин ҳақида сўз боради. Бу ҳам Эрон томонига мўлжалланган. Бироқ етказиб бериш тафсилотлари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.