11.01.2024 12:00

Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифалар рўйхати янгиланди

Ўзбекистон Дин ишлар бўйича қўмитаси Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган мамлакатга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини эълон қилди.

2024 йил 10 январь ҳолатига кўра, рўйхатдан Telegram, YouTube каналлар, Facebook, Instagram, “Одноклассники”, TikTok саҳифалар, шунингдек, сайтлар ва турли тармоқлардаги аудио, видео, матн шаклидаги материаллар, шу жумладан, китоб ва нашидлар ўрин олган.

Диний қўмита ушбу рўйхатдаги саҳифа ва канал материалларига «Ёқди» (Like) босмаслик ва уларни улашмаслик, дуч келган китоб, мақола ва электрон иловаларни юклаб олмаслик ҳамда тарқатмасликка чақирган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.