06.05.2025 07:15
62
Покистоннинг атом бомбалари ҳақида маълумот берилди
Айни пайтда Покистон ихтиёрида тахминан 150 та ядровий каллак бор.
"Известия" нашрининг ёзишича, улар асосан "ер – ер" ва авиация ракеталари воситасида қўлланилиши мумкин.
Маълумот учун, Покистон ўз атом бомбасини яратишга 1972 йилда киришган. Узоқ йиллик изланишлардан сўнг, Исломобод 1998 йилда ўзининг илк ядровий зарядини синовдан ўтказган. Шунинг баробарида, етказиш воситалари, яъни ракеталарни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга зўр берилган.
Бугунги кунда мамлакат денгиз флоти учун мўлжалланган қанотли ракета яратиш устида ишлаяпти.
Ўз атом сувости кемалари йўқлиги боис, Покистон оддий дизел-электр моторли субмариналардан старт бериладиган қанотли ракеталар яратишга эътибор қаратмоқда, дейилади хабарда.
Исломобод бир неча хил мобил баллистик ракеталарга эга: Ghaznavi, Abdali, Shaheen-I, Shaheen-II, Shaheen-III. Унинг баллистик ракеталари 2 750 километргача учади ва бутун Ҳиндистондаги нишонларни ура олиши мумкин.