Покистон чегарасида Эрон полковниги ўлдирилди
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) полковниги Ҳусайн Али Жавиданфер мамлакат жануби-шарқида номаълум шахслар томонидан уюштирилган қуролли ҳужумда ҳалок бўлди.
Эрон давлат телевидениесига кўра, полковник Ҳусайн Али
Жавиданфер мамлакат жануби-шарқидаги Систон-Балужистон вилоятидаги Зоҳидан-Хаш
трассасида номаълум шахслар томонидан қуролли ҳужум натижасида ҳалок бўлган.
Ҳужумчиларни аниқлаш ва қўлга олиш учун кенг кўламли тергов
бошланди.
Эътиборлиси, қотиллик Эроннинг Покистон билан чегарадаги
худди шу минтақада фаолият юритаётган “Жайш ал-Адл” ташкилоти лагерларига
ҳужумлар уюштирилганини эълон қилганидан кейин содир бўлган.
Аввалроқ
ИИҚК томонидан Покистондаги “Жайш ал-Адл”
лагерларига ракета ва дрон ҳужумлари уюштирилгани ҳақида хабар берган эди. Эрон ташқи ишлар
вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён Эронда 12 хавфсизлик ходими ҳалок бўлган воқеа учун жавобгарликни
ўз зиммасига олган “Жайш ал-Адл”ни нишонга олинганини маълум қилди. Унинг
таъкидлашича, ташкилот аъзолари эронликлар бўлиб, ҳужум қурбонлари орасида Покистон
фуқаролари йўқ.
Аввалроқ Покистон
Эроннинг Балужистон вилоятига уюштирган ҳужуми муносабати билан ўз
элчисини Теҳрондан чақириб олишга қарор қилди.
Бир кун
аввал Покистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон томонидан мамлакат ҳаво ҳудудининг
асоссиз равишда бузилишини кескин қоралаган эди. Ҳужум оқибатида икки
нафар бола ҳалок бўлгани, яна уч нафар қиз яралангани маълум қилинган.
Покистон суверенитетининг бундай бузилиши қабул қилиниши
мумкин эмас ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, дея таъкидлади Ташқи
ишлар вазирлиги.