12.12.2023 17:04

Ғазода ўзаро отишмаларда 20 нафар Исроил аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди

Исроилнинг Ғазо секторида қуруқликдаги операцияси бошланганидан бери “дўстона отишма”лар натижасида 20 нафар исроиллик аскарлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги Исроил армияси баёнотига таяниб хабар берди.

Армия баёнотида ҳалок бўлган 20 нафар аскардан 13 нафари Фаластин қаршилик кучлари деб ўз қуролдошлари томонидан адашиб отиб ташлангани айтилади.

Армия баёнотида, шунингдек, ҳалок бўлган 20 нафар аскардан 13 нафари хато туфайли фаластинлик жангарилар деб адашиб, ўзаро отишмада ҳалок бўлгани айтилган.

Икки нафар аскар эса ўз ҳарбий техникалари - танк ва БТР босиб кетиши оқибатида, яна икки нафари Исроил қўшинлари портловчи ускуналар парчалари тегишидан, бир аскар тасодифий ўқ отилишидан ўлган.

Баёнотда қайд этилишича, армия Ғазода давом этаётган жангларни доимий равишда баҳолаб боради, шу жумладан ўзаро отишмалар такрорланмаслиги учун бундай ҳолатлар ўрганиб чиқилади.

Қайд этиш жоизки, Исроил қуруқликдаги операция бошланганидан сўнг расман 105 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини маълум қилган. Бундан "дўстона отишмалар" туфайли йўқотишлар умумий ўлим сонининг бешдан бир қисмини ташкил этади, деган хулосага келиш мумкин.

Аввалроқ 7 октябрдан буён Фаластин эксклавида ҳалок бўлган Исроил аскарларининг умумий сони 430 нафарга етгани ҳақида хабар қилинган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.