Макка ва Мадинада ифторликлар масжидлар ташқарисида ўтказилади
Саудия Арабистонининг Икки масжид бош бошқармаси томонидан ишга туширилган янги электрон порталда РАмазон ойида Макка ва Мадинадаги масжидларда ифторлик уюштириш учун ариза топшириш имконияти яратилгани маълум қилинди.
Янги портал
Саудия Арабистони расмийлари янги санитария меъёрлари туфайли масжидлар ичида
ифторлик ўтказиш тақиқлангани ҳақида эълон қилганидан бир неча ҳафта ўтиб ишга
тушди, деб ёзади IslamNews Middle East Monitor нашрига таяниб.
Ислом
ишлари вазирлиги “Масжидлар тозалигига эътибор қаратилаётгани сабабли улар
ичида ифторлик ўтказилмаслиги” ҳақида баёнот берди.
“Имом ва
муаззинлар ифторлик учун масжидлар ҳовлисидан муносиб жой топишлари керак. Бунинг
учун вақтинчалик иншоотлар ёки чодирлар ўрнатилмаслиги керак”, — дейилади
расмийлар баёнотида. Шунингдек, имом ва муаззинларнинг Рамазон ойида ифторлик
уюштириш учун моддий эҳсон йиғишни чеклаш тўғрисидаги фармонлар чиқарилди.