26.12.2023 19:10

БАА астрономлари 2024 йилги Рамазон ойининг тахминий бошланиш санасини маълум қилди

БАА астрономлари мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойининг 2024 йилда бошланиши санасини ҳисоблаб чиқди, дея хабар қилди GulfNews нашри.

Амирликлар Астрономия жамияти раиси Иброҳим ал-Жарвоннинг маълум қилишича, кейинги Рамазон 11 мартда бошланади. Рамазон ҳайити байрами эса тахминан 10 апрел куни нишонланади. Ундан кейинги Рамазон эса қиш мавсумига тўғри келади ва мусулмонлар 2031 йилгача қиш кунларида рўза тутадилар.

Рамазон ойининг йил фасллари бўйича ўртача ўн кундан илгарилаб бориши Григорий тақвимидан фарқли равишда, ой ҳаракатига асосланган 354 (ёки 355) кунлик Ислом тақвимига боғлиқ. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.