Нигерияда чўпонлар ва деҳқонлар ўртасидаги тўқнашувда 16 киши ҳалок бўлди
Нигерия шимолидаги чўпонлар ва деҳқонлар ўртасида тез-тез тўқнашувлар содир бўладиган Плато штатининг Мушу шаҳрида бошланган тўқнашувда 16 киши ҳалок бўлди.
Оғир қуролланган тўдалар томонидан қотилликлар ва қишлоқ босқинлари тез-тез содир бўладиган Мушу шаҳрида асосан мусулмон чўпонлар ва насроний фермерлар ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 16 киши ҳалок бўлди.
Можаронинг нима сабабдан бошлангани ва ким жавобгар экани бўйича аниқроқ баёнот берилганича йўқ.
Плато штати губернатори Калеб Мутфванг воқеаларни “ваҳшиёна ва шафқатсиз” деб қоралаб, айбдорларни жавобгарликка тортишга ваъда берди.
"Ҳукумат шу каби ҳодисалар қайта содир бўлмаслиги учун зарур чораларни кўради”, - деди у.
Жорий йилнинг май ойида ҳам этник ва диний можаролар тез-тез содир бўлиб турадиган Плато штатининг Мангу маҳаллий бошқарув ҳудудида қуролланган шахслар қишлоқларга босқинлар уюштирган, улардан 100 дан зиён одам ҳалок бўлган эди.