18.02.2025 16:01
Исроил Ғарбий соҳилда минглаб уйлар қуришни режалаштирмоқда — Al Jazeera
Исроил Иордан дарёсининг босиб олинган Ғарбий соҳилида минглаб уйлар қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 17 феврал куни Al Jazeera телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, Ғарбий соҳилда янги уйлар қурилиши қаттиқ чоралар тарафдори бўлган исроилликлар томонидан ташкиллаштирилмоқда. Бу сиёсат босқинчи исроил ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Қурилишни фаластинликлар ва айрим халқаро ташкилотлар тинчлик йўлидаги тўсиқ дея баҳолашмоқда.
Лойиҳага кўра, исроилликлар яшовчи Эфрат маскани аҳолиси сони 40 фоизга кўпаяди. Бу жой Қуддусдан 12 километр жануби-ғарбда жойлашган.
Маълумот учун: Шарқий Қуддус, Ғарбий соҳил ва Ғазо секторини исроил 1967 йилдаги уруш пайти босиб олган. Халқаро ҳуқуққа кўра, исроил бу ҳудудларда аҳоли масканлари қуриши ноқонунийдир.