Исроилнинг 7 октябрдан бери Ғазога уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинлик сони 20 мингдан ошгани, улардан камида 8 минг нафари болалар, 6 минг 200 нафари эса аёллар экани ҳамда вайроналар остида 6700 киши, уларнинг 70 фоизи аёллар бедарак йўқолгани маълум қилинди. - Anadolu


Исроил армиясининг Ғазо жанубидаги Рафаҳ ва Хон Юнисга уюштирган ҳужумларида камида 42 фаластинлик ҳалок бўлди. - WAFA


БМТ Озиқ-овқат дастури Иорданиядан Ғазога юборилган 46 юк машинасига ортилган 750 тонна озиқ-овқат ва тез тиббий ёрдам воситаларидан иборат инсонпарварлик юкидан иборат илк ёрдам карвони биринчи марта Карм Абу Салим чегара постидан тўғридан-тўғри Ғазо секторига етказилганини билдирди. - WFP


Исроил бошпана, озиқ-овқат ва тоза сув танқислиги туфайли гуманитар фалокат чуқурлашган Ғазо секторига денгиз орқали ёрдам жўнатиш учун Жанубий Кипр маъмурияти билан музокаралар ўтказди. Anadolu


Фаластин нодавлат ташкилотлари томонидан тузилган “Ишғолни сотиб олиш” (DBIO) коалицияси томонидан эълон қилинган янги ҳисоботда Европанинг 776 молия институти 2020 йил январидан 2023 йил августигача ноқонуний яҳудий турар-жойлари қурилишида фаолият юритган 51 ширкатга 164,2 млрд доллар ёрдам бергани маълум қилинди. - DBIO


Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Миср расмийлари, жумладан, разведка хизмати раҳбари Аббос Комил билан Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларини тўхтатиш ва ишғолни бекор қилиш масалаларини муҳокама қилиш учун Мисрга ташриф буюрди. - Anadolu


Исроил армияси Гивати ​​бригадасининг кичик зобити, “Намер” БТР командири, катта сержант Уриэл Коэн ҳамда майор Лиор Сиван Ғазо сектори жанубидаги тўқнашувларда ҳалок бўлганини маълум қилганидан сўнг 7 октябрдан буён ўлгани расман тан олинган исроил аскарлари сони 135 нафарга етди. - Haaretz


Ноябрь ойида Исроилга ўтган йилнинг шу давридаги 370 минг ўрнига 38 минг сайёҳ ташриф буюриб, пасайиш қарийб 90 фоизни ташкил этди. – TRT


Голландиянинг Роттердам шаҳридаги Бинненротте майдонига Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинлик болалар хотирасига 8 минг жуфт болалар пойабзаллари териб чиқилди. - Anadolu

Мавзуга алоқадор