14.02.2025 17:30
Исроил ҳарбийлари Сурияга ўрнашмоқда
Исроил армияси жангчилари Суриянинг Кунейтра вилоятидаги Кудна қишлоғида кузатилгани маълум қилинди. Ҳарбийлар зирҳли техникада ҳаракатланиб, маҳаллий йўлларда патрулликни амалга оширган.
Сурия манбалари қўшни Саида қишлоғида ҳам Исроил ҳарбий конвойи пайдо бўлганини, унда 12 та ҳарбий техника ва шахсий таркиб жойлашганини маълум қилган.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Жўлон тепаликлари яқинида ҳарбийлар сони оширилишини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, «Жанубий Сурияда тозаланган мудофаа ҳудуди ташкил этилади», шунингдек, Исроил армияси қиш мавсумини стратегик аҳамиятга эга Аш-Шайх тоғида ўтказиши режалаштирилган.
Сионистларнинг бу каби ҳаракатлари келгусида минтақадаги вазиятни янада оловлантириши мумкин.