05.12.2023 14:58

Исроилнинг Ғазога ҳужумлари натижасида Испанияда исломни қабул қилганлар сони ортиб бормоқда

Испания Ислом жамияти ассоциацияси ва Гранада жоме масжид жамғармаси президенти Умар дел Позо Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари билан жамоатчиликнинг Фаластин масаласига қизиқиши ортганини ва Исломни қабул қилганлар сони кўпайиб бораётганини таъкидлади.

Испаниянинг жанубидаги Андалусия автоном вилояти Гранада шаҳрида яшовчи Дел Позо: "Фаластин масаласи энди одамларни кўпроқ савол беришга ундамоқда. Балки биринчи марта европаликлар ҳақиқатни кўра бошладилар", дейди.

Деярли ҳар ҳафта бир киши Гранададаги жоме масжидда шаҳодат айтиб мусулмон бўлаётганини, баъзан эса бу рақам иккига кўпайганини таъкидлаган Дел Позо одатда исломни турмуш ўртоғи ёки ижтимоий тармоқдан ўрганишган бўлса, ҳозирда Фаластин масаласи туфайли мусулмонларга тобора яқинлашиб бораётганини айтди.

"Улар Исроилнинг ҳужумлари ва ёлғонларини кўришмоқда. Натижада ўзлари ва атрофдагиларга яна ҳам кўпроқ савол бера бошлашди”, - деди Дел Позо. - Улар шу пайтгача (фаластинликлар террорчи, исроилликлар эса бечоралар) деб билган нарсаларининг аслида аксинча эканлигини кўмоқдалар шу пайтгача билмаган фактлардан хабардор бўлаяптилар".

Европада кўплаб одамлар фаластинликлар бошдан кечираётганларни кўриб, Ислом динини таниганини таъкидлаган Дел Позо сўзларини қуйидагича давом эттирди:

"Фаластинликларнинг барча ҳужумларга қарамай уйларига қайтишга ҳаракат қилаётгани ва эртага ўлдирилишини билсалар ҳам ўз тупроқларида яшаш учун курашаётганликларини кўрганларида, ички сўроқлари кучаяди. "Бу ерда мен билмаган бир маънавий нарса бор", дейишмоқда. Чунки одатда бундай кучли ўлим таҳдиди бор экан яхшироқ бир ерга кетишга уринади киши. Лекин улар қолиб, курашмоқдалар. Булар сабаб барча мантиқ қоидаларидан ташқарида бир манавий куч борлигини кўришмоқда. Шу зайл исломни кашф қилмоқдалар".

Дел Позо, шунингдек, 24 ноябрь куни фаластинликлар учун жомеъ масжидида жуда кўпчилик иштирокида Қуръони карим ўқилиб, дуолар қилинганини билдирди.

У ички хотиржамликни топди!

Жумладан, 26 ёшли Наҳуэл Калдерон қиз ўртоғи туфайли Ислом динини яқиндан танишни бошлаганини ва яқинда мусулмон бўлганини маълум қилди.

Калдерон: "Ҳозир ички хотиржамлигим янада ортгани, ҳузур-ҳаловатли ҳаёт кечирётганимни айтишим мумкин. Энди одамларнинг олдиларида Исломни ўрганиш учун жуда кўп маълумотлар борлигини кўрамоқдаман. Бироз қизиққан ва ички ҳузур излаётган ҳар бир киши осонгина Исломга эришиши мумкин", - деди.

Маълумот учун, айни пайтда Гранадада 37 мингга яқин мусулмон истиқомат қилса, уларнинг 4 мингга яқини исломни қабул қилган испанлар ва уларнинг учинчи авлод фарзандларидир.

Испанияда кўпчилиги келиб чиқиши Марокаш, Покистон, Бангладеш, Сенегал ва Жазоирдан бўлган 3 миллионга яқин мусулмон аҳолиси асосан Каталония, Валенция, Андалусия ва Мадрид минтақаларида истиқомат қилади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.