20.03.2024 08:25

Ирландия бош вазири ирландияликларнинг фаластинликларга ўхшаш жиҳатини тилга олди

Ирландия Бош вазири Лео Варадкар Оқ уйда АҚШ президенти Жо Байден билан ўтказилган зиёфат чоғида Ғазодаги фаластинликлар ва ирландларнинг тарихий аҳволи ўртасида ўхшашликлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Лео Варадкар фурсатдан фойдаланиб, президент Жо Байденни Ғазо секторида “зудлик билан гуманитар ўт очишни тўхтатиш”га эришишга чақирди. “Биз бунга қандай эришишимиз ва икки давлат қарорига қараб ҳаракат қилишимиз ҳақида гаплашишимиз керак, менимча, бу барқарор тинчлик ва хавфсизликка эришишнинг ягона йўли”, — деди Варадкар.

Бунга жавобан Байден: Розиман”, деб, Варадкарнинг икки давлатли ечим” таклифини барқарор тинчлик ва хавфсизликка эришишнинг энг мақбул йўли сифатида қўллаб-қувватлади.

Дунё бўйлаб саёҳат қилганимда, раҳбарлар мендан нега ирландлар Фаластин халқига шунчалик ҳамдард эканликларини сўрашади, - дея қўшимча қилди Варадкар. - Жавоб оддий: Биз ўз тарихимизни уларнинг кўзларида кўрамиз. Кўчирилиш, мол-мулкдан маҳрум этилиш, шубҳа остига олинган ва рад этилган миллий ўзига хослик, мажбурий эмиграция, камситилиш ва энди очарчилик ҳикояси”.

"Президент Байден, мамлакатингизнинг энг муқаддас ваъдаларидан бири демократия тамойилларини ҳимоя қилиш, зулм ва истибдоддан озод қилишдир", - деди Варадкар.

Бундан ташқари, Ирландия бош вазири Исроилнинг 1,5 млн фаластинлик бошпана топган Рафаҳга қуруқликдан ҳужум қилиш тўғрисидаги шошилинч қарорини бекор қилишга чақирди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.