Иордания маликаси  Қироллик ҳарбий-ҳаво кучларида учувчиси Салма “қасос зарбаси” доирасида Исроил томон йўналтирилган бир нечта Эрон учувчисиз учоқларини уриб туширгани билан мақтанди. 

Иордания тахти вориси сўзларига кўра, 14 апрелга ўтар кечаси у Эрон Ҳарбий-ҳаво кучларининг олтита учувчисиз учоғини уриб туширишга муваффақ бўлган. 

Иордания маликасининг иқрори кузатувчиларнинг турли хил муносабатига сабаб бўлди. Жумладан, улар Салманинг онаси Рания асли фаластинлик эканлиги ва унинг ҳаракатлари тарихий ватанини эгаллаб олган Исроилни ҳимоя қилишини англатишини таъкидламоқда.  

Эслатиб ўтамиз, 14 апрелга ўтар кечаси Эрон ҳамда унинг Ироқ ва Ливандаги иттифоқчилари Дамашқдаги Эрон консуллигига уюштирган ҳужумига жавобан Исроилга қарши кўплаб зарбалар берди. Эрон ҳукумати тунги операцияни "қасос зарбаси" деб атади.  

Мутахассисларнинг фикрича, Теҳрон томонидан берилган зарбани имиж зарбаси деб ҳисоблаш мумкин. Уларнинг сўзларига кўра, Эрон ҳарбийлари душманни зарбалар вақти ҳақида олдиндан огоҳлантириб, берилган нишонларга муваффақиятли зарба бериш орқали ўз устунлигини кўрсатган.

Мавзуга алоқадор