ҳиндистон мусулмонлари
Моди мусулмонларни “айғоқчилар” деб атаб, бюджет пулларини улар учун сарфламасликка чақирди
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди сайловолди учрашувида мамлакатда яшаётган 202 миллион мусулмонни ёппасига “айғоқчилар” деб атаб, “халқ бойлиги”ни улар ўртасида тақсимламасликка чақирди. Мухолифат уни “нафрат қўзғатиш” ва сайлов қоидаларини бузганликда айблади.
Давомини ўқиш...24.04.2024 09:36Ҳинд миллатчилигининг кучайиши Ҳиндистонда мусулмонлар орасида хавотир уйғотмоқда
Ҳиндистоннинг қадимий ислом ҳукмдорлари тарихини хиралаштириш мақсадида дарсликлар қайта ёзилди, кўчалар қайта номланди, мусулмонларнинг мол-мулклари давлат ерларига ноқонуний кириб келганлик важи ҳамда тартибсизликлардаги иштироки учун жазо сифатида ҳукумат томонидан бузиб ташланмоқда.
Давомини ўқиш...02.05.2024 11:40Ҳиндистонда парламент сайловларида мусулмон депутатлар камроқ ўринга эга бўлди
Ҳиндистонда 19 апрелдан 1 июнгача давом этган парламент сайловларида мамлакатдаги 183 миллион мусулмон аҳолидан 24 нафар депутат сайланди. Улар сони аввалги сайловларга қараганда 2 нафарга камайган.
Давомини ўқиш...11.06.2024 08:44Ҳиндистон сайловларида бош вазир Моди қайта сайланди
Моди 2014 йилдан бери ҳокимиятда. Бироқ, танқидчилар унинг ўн йиллик ҳукмронлигини Ҳиндистонни нолиберал демократияга ва авторитаризмга айлантириб, ҳиндларни юқори инфляция ва қашшоқликка олиб келганини урғулашади.
Давомини ўқиш...11.06.2024 16:14Ҳиндистонда ресторанлар учун очиқдан-очиқ исломофобик талаб жорий қилинди
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида ресторанлар учун барча ходимларнинг исм-шарифларини оммага кўринарли жойга жойлаштириш талаби жорий қилинди. Бу эса диний жамоалар ўртасида тез-тез содир бўлиб турадиган можароларда мусулмонларни осонгина нишонга айланишларига хизмат қилади. Айрим ресторанлар мусулмон ходимларининг хавфсизлигини ўйлаб, уларни ишдан бўшатишга мажбур бўлмоқда.
Давомини ўқиш...14.10.2024 16:48Ҳиндистонда Бобурийлар даврида қурилган масжидни ҳимоя қилган тўрт мусулмон ўлдирилди
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Самбҳал шаҳрида Бобурийлар ҳукмронлиги даврида қурилган Шоҳи Жама масжидини бузиш учун келган полиция ва маҳаллий мусулмонлар ўртасидаги тўқнашувда камида тўрт мусулмон ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланган. Ҳукумат масжид гўёки ҳинду ибодатхонаси ўрнига қурилганини иддао қилмоқда.
Давомини ўқиш...25.11.2024 08:26