Хитой аҳолиси кетма-кет иккинчи йил камаймоқда
Хитой Халқ Республикаси Давлат статистика бошқармаси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 2023 йилда Хитой аҳолиси 1 млрд 409 млн кишини ташкил қилди, бу 2022 йилга нисбатан 2,08 миллион кишига кам.
Қайд
этилишича, Хитой аҳолиси иккинчи йил кетма-кет камайиб бормоқда. Хитой аҳолиси
1960 йиллар бошидаги қурғоқчилик ва очарчиликдан кейин биринчи марта 2022 йилда
камайган эди.
2023
йилда Хитойда 9,56 млн янги туғилган чақалоқ ва 11,1 млн ўлим қайд этилган.
Туғилиш
даражаси миллий рекордлар 1949 йилда бошланганидан бери энг паст даражага
тушиб, 6,39 промиллени ташкил қилди. Хитойда туғилиш даражаси 2022 йилда 6,77
промиллега камайди.
2022 йил
якунлари бўйича Ҳиндистон илк бор аҳоли сони бўйича Хитойдан ўзган эди. 2022
йил охирида Ҳиндистон аҳолиси, World Population Review (WPR) маълумотларига
кўра, 1,417 млрд кишини ташкил этди, бу Хитойдагидан 5 миллионга кўп. 2050
йилга бориб орадаги фарқ 300 млн га етиши кутилмоқда.