04.01.2024 11:25

Гарварднинг собиқ раҳбари: мени “Н” деб атаб, ўлим билан таҳдид қилишди

Гарвард университетининг собиқ президенти Клодин Гай университетда Фаластин-Исроил уруши бўйича сўз эркинлигини ёқлагани ортидан Конгрессда кўрсатма берганидан сўнг электрон почта орқали ўлдириш таҳдидларини олгани, кўп маротаба “Н”* деб аталганини билдирди, дея хабар берди Reuters агентлиги.

Гэй бу ҳақда чоршанба куни, Гарварддаги яҳудий жамияти ҳамда Конгресс босими, шунингдек, унинг илмий фаолиятига оид айбловлар ортидан истеъфога чиққаридан бир кун ўтиб New York Times газетасида эълон қилинган мақоласида маълум қилди.

“Менинг феъл-атворим ва ақл-заковатим сўроқ қилинди. Антисемитизмга қарши курашга содиқлигим шубҳа остига олинди. Почта қутим ҳақоратлар, жумладан, ўлим таҳдидлари билан тўлиб кетди. Мени кўп марта “Н” (инг. “N-word” – эвфемизм, ҳақорат ўрнида қўлланиладиган nigger сўзи ўрнида ишлатилади) деб аташди”, - деб ёзди у "Гарвардда содир бўлган воқеа мендан каттароқ" сарлавҳали мақоласида.

Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни Клодин Гэйдан ташқари Пенсильвания университетининг собиқ ректори Элизабет Магилл ва Массачусетс технологиялар институти президенти Салли Крблут АҚШ Вакиллар палатаси аъзолари қаршисида ушбу ОТМЛарда талабалар ўртасида Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларига қарши кайфият кучайгани сабабли кўрсатма берган эди. Ушбу тингловдан сўнг Исроил лоббиси Пенсильвания университети раҳбари Элизабет Магиллни ишдан бўшатишга эришди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.