11.12.2023 10:00

АҚШдаги етакчи университетлар Фаластин тарафдорларининг намойишлари туфайли танқидга учради

АҚШдаги учта етакчи университет – Гарвард, Пенсильвания университети ва Массачусетс технология институти (MIT) раҳбарлари Конгрессдаги тингловларда «антисемитизм»га қарши кураш бўйича нутқ сўзлаш учун чақирилди. Қонун чиқарувчилар ОТМЛар кампусларида Фаластин тарафдори бўлган ҳар қандай норозилик намойишларини танқид қилиб, уларни "яҳудийларга нисбатан нафрат" ифодаси деб атади.

Конгресс аъзолари Фаластин тарафдори намойишларда қатнашган талабаларни айблаш ва судга тортишни талаб қилди.

Бир неча соат давом этган мунозарали мунозарада уч университет президентлари навбатдаги қадамларни муҳокама қилишга уринди. Бироқ республикачи конгрессмен Элиз Стефаник “сўз эркинлиги” ҳақида ҳеч қандай ишора қилинмаслик ва Исроилга қарши қаратилган ҳар қандай шиорлар тақиқланишини талаб қилди.

Баҳс чоғида Стефаник Пенсильвания университети президенти Элизабет Мегилдан “яҳудийларни геноцидга даъват қилган” талабалар университетнинг ахлоқ кодексига мувофиқ интизомий жазога тортилиш-тортилмаслигини айтишини сўради. Сенатор, шунингдек, Фаластиннинг арабчада “ғалаён” деган маънони англатадиган «интифада» шиорини «геноцид»га чақириш, деб ҳисоблади. Стефаникнинг фикрича, бу сўзни яҳудийларга нисбатан зўравонликка гипотетик (тахминий – тарж.) чақириқ сифатида қараш мумкин.

"Агар сўзлар ҳаракатга айланса, бу терговга сабаб бўлиши мумкин", - деб жавоб берди ректор Мегилл АҚШнинг сўз эркинлигини кафолатлайдиган биринчи тузатишига таяниб. Университет раҳбарининг айтишича, интизомий қарор контекстга боғлиқ. Стефаник ректордан «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб беришни талаб қила бошлади, аммо ректор буни рад этди.

Ҳар икки партия сенаторлари Мегилни танқид қилишди. “Буни айтиш кераклигини ақл бовар қилмайди: геноцидга чақириқлар даҳшатли ва биз мамлакат сифатида ифода этадиган барча нарсага зиддир”, - деди Оқ уй матбуот котиби Эндрю Бейтс.

Оқ уй ректор Мегилнинг сўзларини қоралашни бир қанча яҳудий сиёсатчилар қўллаб-қувватлади. Жумладан, Пенсильвания губернатори Жош Шапиро Мегилни истеъфога чақирди.

Аввалроқ америкалик яҳудий донорлар сўз эркинлигини қўллаб-қувватлагани ва Фаластинни дастакловчи тадбирлар ўтказилишига йўл қўйгани учун университетлардан ўз хайрияларини қайтариб олишни бошлаган эди. Жумладан, Пенсильвания университетида ректор сўз эркинлиги ҳимояси учун сўзга чиққанидан сўнг, номаълум донор 100 миллион доллар миқдоридаги хайриясини қайтариб олди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.