09.05.2025 06:46
45

Гарвард АҚШ таълим вазирининг хатоларга тўла мактубига муносабат билдирди

АҚШ таълим вазири Линда Макмахон Гарвард университетига расмий мактуб йўллаб, университет бундан буён давлат томонидан молиялаштирилмаслигини маълум қилди.

Daily Mail'нинг ёзишича,  университет маъмурияти расмий жавоб ўрнига хатни имло ва пунктуация хатолари тузатилган ҳолда вазирга қайтарган. 

Шундан сўнг Гарвард тузатилган хатни ижтимоий тармоқларда эълон қилиб, вазирнинг нақадар саводсиз эканлигини жамоатчиликка билдириб қўйган.

Олдинроқ, АҚШ Таълим вазирлигининг антисемитизмга қарши кураш бўйича махсус қўшма бўлими Гарвард университети учун ажратилган 2,2 миллиард долларлик грант маблағлари музлатилганини маълум қилганди. 

Ушбу қарор олий таълим муассасаларидаги яҳудий талабаларни ҳимоя қилиш борасидаги талаблар ортгани сабабидан қабул қилингани айтилганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.