11.01.2024 12:50

Гаагада Исроилнинг Ғазо аҳолисига нисбатан қатлиоми бўйича тингловлар бошланди

Голландиянинг Гаага шаҳридаги БМТ Халқаро судида Жанубий Африка Республикасининг Исроил устидан Ғазодаги қатлиоми бўйича даъвосини кўриб чиқишни бошлади.

Суд мажлисларида Халқаро суд раиси Жоан Донохуэ, жанубий африкалик судья Дигганг Эрнест Мосенек, исроиллик судья Аарон Барак иштирок этади.

“Мен ЖАРдан бу ишни ўз зиммасига олгани учун жуда миннатдорман, чунки бу ерда гап (қатлиом) олдини олиш ҳақида кетмоқда, қатлиомнинг олдини олиш барқамизнинг мажбуриятииз ҳисобланади. Қатлиом сўзини ишлатиш – ўта жиддий масала ва биз унга енгил ёндашмаслигимиз керак. Бироқ Ғазо билан боғлиқ вазият, жумладан, ичимлик сувининг узилиши, тиббиёт муассасалари ва одамларнинг кўчирилиши – савол бериш мумкин”, - деди эксперт, БМТ бош котибининг собиқ ўринбосари Адам Диенг.

Исроил ушбу айбловларни "ғазаблантирувчи" деб атади ва уруш усулларининг қонунийлигини исботлаш учун кучли адвокатлар гуруҳини судга юборди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи охирида ЖАР Исроилни қатлиомда айблаб Халқаро судга берган эди. Унинг даъвосини қатор мамлакатлар, жумладан, Бразилия, Иордания, Миср, Саудия Арабистони ва бошқалар қўллаб-қувватлашини билдирди. АҚШ эса қарши чиқди.  

Аввалроқ Исроил ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг хорижий давлатлардаги элчихоналарига ЖАРга қарши баёнотлар бериш ҳамда Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини оқлашлари учун сиёсатчи ва дипломатларга босим ўтказишни топширгани ҳақида ёзган эдик.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.