ФҚБ АҚШдаги мусулмонларни кузатиб, уларни сўроқ қилмоқда – CAIR
Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари давом этар экан, АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) Америкадаги мусулмонларни қаттиқ текшириб, сўроқ қилмоқда. Бу ҳақда Америка-Ислом кенгаши (CAIR) адвокати Дина Чеҳата Anadolu агентлигига маълум қилган.
Унинг
таъкидлашича, Жанубий Калифорниядаги фаластин, араб ва мусулмон жамоалари аъзоларидан
ФҚБ ходимлари улар билан бевосита телефон орқали ёки уларнинг уйларига бориб,
суҳбатлашиш учун боғлангани бўйича кўплаб шикоятлар келиб тушган.
Буни “ФҚБ
кузатуви ва жамият аъзоларини
сўроқ қилиш” деб номлаган адвокат
шикоятларда федерал ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари
"ҳамжамият аъзоларидан ҲАМАСни
қўллаб-қувватлаяптими, жанговар ҳаракатлар минтақасида зўравонлик қўлланилишини
қўллаб-қувватлайсизми ёки йўқми ҳамда уларнинг Исроил ва ҲАМАС бўйича фикрлари" сўраганини айтди.
Дина
Чеҳата агентликка кўплаб мусулмонлар ФҚБ кузатуви остида экани, ҳатто жамиятга
тўғридан-тўғри мурожаат қилмаган бошқа одамларнинг ҳам кузатув остида эканини
маълум қилган.
“Биз ўз ҳамжамиятимизни ҳушёр бўлиш ҳақида огоҳлантирдик,
чунки сўнгги бир ёки икки ҳафта ичида агентлар фаластинликларни сўроқ
қилаётгани ҳақида бир неча изчил хабарларни пайқадик”, - дея қўшимча қилди Чеҳата.
Қайд этиш
жоизки, Исроил томонидан қамал остидаги Ғазо секторида сўнгги беш ойдан буён
давом этаётган уруш фонида дунёнинг кўплаб мамлакатлари, айниқса Ғарбда мусулмонларга
қарши ёки исломофобик ҳаракатлар ҳамда кайфиятларнинг ҳайратланарли даражада
ошгани қайд этилмоқда.