01.03.2024 08:14

"Фақат оқ танлилар учун": Шри-Ланка руслар учун визаларни бекор қилди

Шри-Ланка Туризм вазирлиги россиялик ва украиналик сайёҳларга визалари тўхтатилганини айтиб, икки ҳафта ичида мамлакатни тарк этишни буюрди. Россия ва Украина фуқаролари мамлакатда 2024 йил 8 мартдан ортиқ қола олмайди.

2022 йилнинг февраль ойида Москва Украинага бостириб кирганидан бери Шри-Ланка руслар ва украиналикларга визалар тўламасдан мамлакатда қолишга рухсат берган эди, аммо энди тўловларни тўлаши керак. Агар улар Шри-Ланкада қолишни истаса, 30 кунлик виза тахминан 50 доллар туради, деди жамоат хавфсизлиги вазири Тиран Аллес Reuters агентлигига.

“Қолмоқчи бўлганлар янги визалар учун ариза топширишлари мумкин, - дея қўшимча қилди Аллес. - Улар зудлик билан визаларини янгилаб, шу ерда қолишлари мумкин”.

“Бунинг оддий сайёҳларга алоқаси йўқ, - деди Шри-Ланка туризм вазири Харин Фернандо. - Биз уларни кутиб олишдан кўра кўпроқ... муаммо йўқ”.

Ресторан, бар, автомобиль ижараси ва кўнгилочар жойлар фақат оқ танлилар учун

Россиянинг Украинага тажовузи бошланганидан сўнг 2022-2024 йилларда Жанубий Осиё давлатига турли ҳисоб-китобларга кўра 288 мингдан ортиқ россиялик ва қарийб 20 минг нафар Украина фуқароси ташриф буюрган. Шри-Ланка ҳукумати уларга узоқ муддатли бепул туристик визаларни тақдим этган. Бироқ айрим россияликлар тегишли рўйхатлардан ўтмаган ҳолда бизнес фаолияти билан шуғулланишни бошлаган ва бу Иммиграция департаменти ходимларини рейдлар ўтказишга ундаган.

Ноқонуний бошқариладиган Россия корхоналарининг ирқчилик сиёсати норозиликларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, ижтимоий тармоқларда уларнинг бар ва ресторнлар, автомобиль ижараси, сув иншоотларига фақатгина оқ танли одамларнинг киришлари мумкинлиги тўғрисидаги эълонлари пайдо бўлган.

Иммиграция идоралари, шунингдек, Россия ва Украина фуқаролари томонидан туристик визаларни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ бошқа ҳолатларни ҳам аниқлаган. Жумладан, улар томонидан бошқариладиган ноқонуний бизнес фаолиятларига чет элликлар ишга ёлланган, маҳаллий тўлоқ қоидалари бузилган, деб ёзади Hindustan Times.

Independent нашрининг хабар беришича, Жануби-Шарқий Осиёдаги орол давлати кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш ва 2022 йилда бошдан кечирган иқтисодий инқирозга қарши курашиш бўйича миллий саъй-ҳаракатлари доирасида келиш учун 30 кунлик визалар ва олти ойгача узайтирилган визаларни жорий қилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.