Европа Иттифоқи ЮНРВАни молиялаштиришни давом эттиришга қарор қилди
Европа Иттифоқи БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлигини (ЮНРВА) молиялаштириш давом этади ва келаси ҳафтада 50 миллион евро ажратилади. Бу ҳақда Еврокомиссия хабарида айтилади.
ЮНРВА
ходимларининг 2023 йил 7 октябрь куни ҲАМАС ҳужумига алоқадорлиги ҳақидаги даъволар ортидан олиб
борилган баҳолаш якунига етди, деди Европа комиссияси.
"Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинган
қадамлар ва Комиссия томонидан ЮНРВАдан
талаб қилинган мажбуриятлар ҳисобга олинди", дейилади хабарда.
Европа Комиссияси қайд этишича, натижалар асосида 2024 йил
учун ЮНРВА орқали
тақдим этилиши керак бўлган 82 миллион евро миқдорида қўшимча маблағ ажратишга
қарор қилинган. Ёрдамнинг умумий миқдори 150 миллион еврога этади. 50 миллион
евро келаси ҳафта
агентликка ўтказилади, дейилади хабарда.
БМТга аъзо
мамлакатларнинг ихтиёрий маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ЮНРВА 1950 йилдан бери фаластинлик
қочқинларга озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошпана соҳаларида
инсонпарварлик ёрдамини кўрсатувчи бошланғич ташкилотдир.