28.12.2023 09:19

Зимбабведа февраль ойидан бери 13 мингдан ортиқ вабо ҳолати аниқланди

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Зимбабведа вабо эпидемияси билан касалланганлар сони 13 176 нафарга етган.

Декабрь ойида ички саёҳатларнинг ортиши туфайли эпидемия кучайган бўлса, натижада мамлакатнинг 55 ҳудуди, хусусан пойтахт Харареда ҳам вабо аниқланган. Ҳозиргача 221 киши эпидемиядан вафот этган.

Расмийлар фуқароларни вабо эпидемиясига қарши эҳтиёт чораларини кўриш, гигиена қоидаларига эътибор беришга чақирмоқда17 декабрь куни Зимбабве пойтахти Харареда вабо эпидемияси туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Қайд этилишича, 2008 йилда мамлакатда 100 мингдан ортиқ вабо касаллиги қайд этилган йирик эпидемияда камида 4 минг киши ҳаётдан кўз юмган.

Зимбабве Африка жанубидаги мамлакат бўлиб, 2022 йил ҳолатида 15,1 млн нафарни ташкил этади. Мамлакатда иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) билан касалланиш даражаси ҳам юқори. 2022 йилда, Марказий разведка бошқармаси маълумотларига кўра, мамлакатнинг катта ёшли аҳолисидан 11,6 фоизи ушбу хасталикка чалинган (инфекция даражаси бўйича дунёда 6-ўринда туради).

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.