29.05.2024 11:07
Брюссел талабалари ўз мақсадига эришдилар
Бельгиядаги Брюссел эркин университети (Université Libre de Bruxelles) Исроил университетлари билан тузилган барча шартнома ва лойиҳаларни тўхтатди.
Айтилишича, Исроил Халқаро суднинг Рафаҳга қилинган ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш, гуманитар ёрдамларнинг киришига тўсиқ бўлмаслик қарорларига амал қилса, муносабатлар қайта тикланади.
Баёнотда, агар Исроил Халқаро Суднинг 24 май куни қабул қилган қарорларига амал қилса шартномалар қайта кучга кириши келтирилган.
Шунингдек, Рафаҳга қилинган ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш, гуманитар ёрдамларнинг киришига тўсиқ бўлиш ва БМТ ходимларининг Ғазога кириши учун жиноятларни тергов қилишига рухсат беришни талаб қилган қарорларига амал қилса, муносабатлар қайта тикланади.
Илмий кенгаш қарори 7 майдан бошлаб талабалар шаҳарчасидаги бинолардан бирини эгаллаб олган ва талаблари қондирилгунга қадар шу ерда қолган талабаларнинг норозилиги натижасида қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ғарбдаги тобора кўпроқ турли университетлар Исроил университетлари билан алоқаларини тўхтатмоқда. Бу Ғарбдаги талабаларнинг оммавий норозилик ҳаракати туфайли содир бўлди.