Британиялик генерал шампан ичгани учун Афғонистондан чиқариб юборилди
Британия генерали, Британия империяси ордени соҳиби Чарли Ҳерберт спиртли ичимликлар можароси туфайли Афғонистондан ватанига қайтарилди, дея хабар бермоқда Daily Mail.
Қайд
этилишича, Ҳерберт бир неча йил давомида Афғонистонда “Толибон” ҳаракати ҳокимият
тепасига келганида ҳокимиятдан ағдарилган президент Ашраф Ғани давридаги
амалдорларга мураббийлик қилган.
Нашр маълумотларига
кўра, Ҳерберт ўз устидан тушган шикоят туфайли ушбу мусулмон мамлакатидаги
хизматини уч ой эрта якунлаган. Генералнинг хатти-ҳаракатидан норози
бўлган шахснинг исми ошкор этилмаган. Шикоятчи Гербертнинг бир қанча номақбул хатти-ҳаракатлари ҳақида хабар берди.
Айтилишича, эркак ҳамкасбларини сўккан, Британия
элчихонасида зиёфат уюштирган ва афғон ҳамкасблари билан очиқчасига спиртли
ичимлик ичган. Бироқ, тергов натижаларига кўра, фақат битта эпизод - иш жойида
ҳамкасблари билан бир шиша шампан ичиш ҳолати исботланган.