28.05.2025 12:28
76
Босқинчи исроил кучлари ёрдам олишга келган фаластинликларни ўлдирмоқда
исроил ва АҚШ томонидан ташкил этилган ёрдам тарқатиш маркази Ғазода катта тартибсизликларга сабаб бўлди. Оч ва ҳолдан тойган фаластинликлар озиқ-овқат ёрдамини олиш учун навбатда турган пайтида ўқ овозлари эшитилди. Босқинчи исроил армиясининг ёрдамларни тарқатиш жойига қарата ўқ узиши оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 46 киши жароҳатланган.
исроил ҳарбийлари одатдагидек бундай қилғилиқларини тан олишмаяпти. Ғазо ҳукумати эса бу воқеаларни сионистларнинг атайлаб содир этаётган ҳарбий жинояти сифатида баҳоламоқда.
БМТ ва инсонпарварлик ташкилотлари ҳам бу ёрдамнинг сиёсий ва ҳарбий мақсадлар билан боғланиб қолганини, фаластинликларнинг асосий эҳтиёжларини қондира олмаслигини айтмоқда.
Айни пайтда ёрдам ташкилоти раҳбари истеъфога чиқиб, сионистларнинг ушбу режасини инсоний тамойилларга зид деб баҳолаган.