22.12.2023 21:23

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо бўйича резолюцияни қабул қилди, бироқ...

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазога гуманитар ёрдамни кўпайтириш бўйича резолюцияни қабул қилдиУшбу резолюция АҚШ томонидан ўт очишни тўхтатишга чақирувни юмшатишга уринишлар сабабли бир неча бор кечиктирилганди.

“Ҳарбий ҳаракатларни барқарор тўхтатиш учун шарт-шароитлар яратиш” чораларини кўришга чақирувчи резолюция жума куни 13 овоз билан қабул қилинди ва ҳеч ким қарши чиқмади, АҚШ ва Россия бетараф қолди.

Anadolu хабарига кўра, овоз беришдан олдин АҚШ Россиянинг гуманитар ёрдамга узлуксиз ва хавфсиз киришни таъминлаш учун Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилган таклифига вето қўйди.

Ҳужжат лойиҳасининг дастлабки таҳририда баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ва АҚШ томонидан қаршилик кўрсатган масалалардан бири инсонпарварлик ёрдами тўсиқсиз етиб бориши учун “ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш” талаби мавжуд эди.

Бироқ қабул қилинган резолюцияда унинг ўрнига Ғазога кенгайтирилган гуманитар ёрдамнинг узлуксиз ва хавфсиз кириши ҳамда ҳарбий ҳаракатларни барқарор тўхтатиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш учун шошилинч чоралар кўриш талаб қилинган.

Резолюция лойиҳасидаги “БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг ёрдамни назорат қилиш механизмини яратиш керак” деган талаби яна бир муаммо сифатида юзага келди.

Шиддатли музокаралар якунида томонлар механизм ўрнига “Ғазодаги фуқаролик жамиятига ёрдам етказилишини тезлаштириш учун бош котибнинг гуманитар ва қайта қуриш бўйича олий координатори” тайинланишига келишиб олдилар.

Қарорда бош котиб томонидан тайинланадиган координатордан Ғазога ёрдам етказилишини тезлаштириш ва осонлаштириш учун механизм яратиш талаб қилинган.

Резолюцияда, шунингдек, координаторни имкон қадар тезроқ тайинлаш талаб қилиниб, зарур ходимлар ва жиҳозлар билан таъминланган координатор БМТ ваколати остида ишлаши ва БМТ хавфсизлик кенгаши томонидан унга юкланган вазифаларни бажариши таъкидланган.

Қарорда координатордан инсонпарварлик ёрдами турини тасдиқлаш талаб қилинган ва шу билан бирга, унга инсонпарварлик ёрдамини жўнатишда "кўмаклашиш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва тасдиқлаш" вазифалари берилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.