21.12.2023 08:33

АҚШ қаршилиги сабабли БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо бўйича резолюцияси учинчи марта қабул қилинмади

БМТ Хавфсизлик кенгаши (БМТХК) Ғазога инсонпарварлик ёрдами тўсиқларсиз кириши учун сулҳ тузиш талаб қилинган резолюция лойиҳасини келишувга эришилмагани сабабли учинчи марта қолдирди.

"БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюция лойиҳаси устидаги музокараларни давом эттиришга ва дипломатия учун бир оз кўпроқ вақт беришга қарор қилди. Резолюция лойиҳаси бўйича овоз беришни эртага эрталабга қолдирамиз", деди БМТХКга вақтинчалик раислик қилувчи Эквадорнинг БМТдаги доимий вакили Хосе Дел Ла Гаска.

БААнинг БМТдаги доимий вакили Лана Нусайбанинг қўшимча қилишича, келишувга эришилмаган тақдирда ҳам қарор лойиҳасининг бир нуқтада овозга қўйилади ва “Барча майдонда таъсир қиладиган ҳамда ўзгариш яратадиган қонун лойиҳасини кўришни хоҳлайди”.

Лойиҳага барча давлатларнинг энг юқори даражада эътибор қаратганини қайд этган Нусайбе "Дипломатия вақт талаб этади. Бироқ, майдонда оғриқ кўп. Муваффақиятга эришишимиз керак" деди.

Anadolu мухбирининг БМТ манбаларидан олган маълумотларига кўра, АҚШнинг резолюция лойиҳасидаги "ҳарбий ҳаракатларда танаффус бўлиши керак, танаффуснинг ўт очишлар барқарор равишда тўхтатилиши сари қадамлар ташланишига хизмат қилиши” ифодаси билан БМТга ёрдамни назорат қилиш ваколатини беришга қарши чиқмоқда.

Аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича қарор лойиҳаси иккинчи марта кечиктирилгани ҳақида ёзган эдик.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.