25.12.2023 12:51

185 нафарга яқин роҳинжалар чиққан кема носозлик туфайли океанда қолиб кетди

БМТинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги (UNHCR) 185 га яқин роҳинжалар, асосан аёллар ва болалар чиққан кема двигателидаги носозлик сабабли Андаман ва Никобар ороллари яқинида қолиб кетганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.

БМТ агентлигининг маълум қилишича, қайиқ йўловчиларидан камида бир нафари аллақачон афот этган, яна ўнлаб киши эса "оғир аҳволда".

“Яна кўп одамлар ўз вақтида қутқарилмаса ва энг яқин хавфсиз жойга туширилмаса, кўплаб қирғоқбўйи давлатларининг кўз ўнгида остида ҳалок бўлиши мумкин, - дея огоҳлантирди UNHCR. - Бу ҳақиқатан ҳам чорасиз вазият".

Мянмада шафқатсизларча қувғинга учраган минглаб роҳинжалар ҳар йили Малайзия ёки Индонезияга етиб бориш мақсадида ўз ватанлари ҳамда Бангладешдаги қочқинлар лагерларидан хавфли денгиз саёҳатларига чиқишмоқда.

2000 дан ортиқ роҳинжалар 2022 йилда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига хавфли саёҳатга чиқишга уринган, дея хабар беради UNHCR. Ўтган йилдан бери минтақада 570 дан ортиқ одам, жумладан, роҳинжа қочқинлари денгизда ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган.

БМТ агентлиги минтақадаги барча давлатлар бундай катталикдаги инсоний фалокатларнинг олдини олиш учун барча қидирув ва қутқарув имкониятларидан фойдаланишлари муҳимлигини яна бир бор таъкидлади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.