21.12.2023 18:25

Озарбайжонда француз разведкаси агентлари фош қилинди

Озарбайжонда Франция  разведкасининг кенг кўламли резидентураси (ташқи разведка органининг хориждаги бўлинмаси – таҳр.) фош қилинди. Бу ҳақда озарбайжон матбуоти Identificator нашрига таяниб хабар бермоқда.

Улар Украина, Молдова, Грузия, Озарбайжон, Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Марказий Осиёнинг бир қатор давлатларида турли операцияларда қатнашган.

Таъкидланишича, бир муддат аввал Озарбайжон ҳудудида Франциянинг «шериклари» сифатида танилган давлатлар вакилларига қарши ўта ишончли ва хотиржамлик билан разведка фаолиятини олиб борган Франция элчихонасининг ички резидентураси қайд этилган.

Шу билан бирга, резидентура кенг алоқалардан фойдаланган ҳолда минтақа мамлакатлари бўйлаб фаол ҳаракатланиб, янги вазифаларни шакллантирган ва ўз таъсир доирасини кенгайтирган.

Текширув бир-бирига боғланган шахслар тармоғини очишга имкон берган жуда қизиқарли жиҳатларни очиб берган.

Кўп йиллар давомида француз разведкасининг мустақил ходими бўлган Франция фуқароларидан бири ихтиёрий равишда Озарбайжон ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилиш ташаббуси билан чиққан.

Ҳамкорлик натижасида айримлари Озарбайжонда хизмат қилган ва фаолият юритаётган, айримлари эса ҳозирда қатор қўшни давлатлар ҳамда халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ўнлаб француз махфий агентлари фош этилган.

Муваффақиятсизлик кўлами француз разведкаси имиджига жиддий зарба бўлиши кутилмоқда”, — деб ёзади нашр.

Озарбайжон томони бу борада расмий баёнот бергани йўқ.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.