20.12.2023 01:04

Франция Сенати мунозарали иммиграция қонунини қабул қилди

Франция парламентнинг юқори палатаси Бош Ассамблеяси қизғин мунозараларга сабаб бўлган иммиграция тўғрисидаги қонунни қабул қилди, дея хабар қилмоқда Anadolu.

Ички ишлар вазири Геральд Дарманин номидан "Дарманин қонуни" сифатида ҳам танилган мунозарали иммиграция қонуни 114 та «йўқ» овозига қарши «214» «ҳа» билан қабул қилинди.

Ўнг қанот сенаторлар қонун лойиҳасининг қабул қилинишини олқишлар билан нишонлаган бўлса, чап қанот партиялари сенаторлари овоз бериш натижасига ҳуштакбозлик билан муносабат билдиришди.

Маҳаллий ОАВ хабарларга кўра, ҳукуматдаги 6 вазир ушбу қонун парламентда қабул қилинса, истеъфога чиқиши мумкинлигини билдирди.

Сенатда қабул қилинган қонун лойиҳаси матнига кўра, мамлакатда яшовчи хорижликларга ижара ҳақи ва оила нафақалари муайян меҳнат шароитларига боғлиқ бўлади.

Жумладан, ишлаётган хорижликлар Францияга келганидан кейин 3 ой ўтгач, ишламайдиган чет элликлар эса 5 йилдан сўнг ижара ёрдамидан фойдалана оладилар.

Худди шундай, иш жойи бўлган хорижликлар мамлакатга келганидан кейин 30 ой ўтгач, иши бўлмаганлар эса 5 йилдан кейин оилавий нафақа олишлари мумкин бўлади.

Лойиҳа матнига кўра, хавфсизлик кучлари жиноят содир этган қўш фуқаролиги бўлган Франция фуқаролигидан маҳрум этиши мумкин.

Мамлакатда ишчилар етишмаётган профессионал гуруҳлар учун махсус яшаш картасини беришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси иммиграция квоталари яратишни ҳам ўз ичига олади.

Қонун лойиҳаси матнига кўра, хорижлик оилаларнинг Францияда туғилган фарзандлари 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ва аввал жиноят содир этмаган бўлса, Франция фуқаролигини олиши мумкин бўлади.

Оилани бирлаштириш шартларини қийинлаштирадиган қонун лойиҳаси доирасида Францияга таълим учун келган хорижлик талабалардан депозит олинади. Ушбу депозит талабалардан бирини Франция ҳудудидан депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, уни қайтариб юбориш харажатларини қоплашга йўналтирилади.

Ижтимоий тармоқдаги хабарларга кўра, иммиграция қонун лойиҳасига қаршилар кечқурун Париждаги Инвалидлар майдонида тўпланган. Намойишчилар «ирқчилик» деб ҳисоблаган қонун лойиҳасидан воз кечишни истамоқда.

Франциянинг 14 парламентарийдан иборат аралаш комиссия мунозарали иммиграция қонун лойиҳаси бўйича умумий матнни келишиб олди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.