14.03.2025 11:51
Австралияда исломофобия ўсиб бормоқда
Австралияда исломофобияга асосланган жиноятлар сони 2023 йил январдан то 2024 йил декабргача бўлган даврда икки баравардан кўпроққа ошган. Босқинчи исроилнинг Фаластиндаги геноциди бошланиши билан исломофобик ҳодисалар атиги уч ҳафта ичида 1300 фоизга кўпайган.
Ўтган йили мусулмонларга нисбатан жами 309 та ҳужум қайд этилган бўлиб, бу аввалги йилларга қараганда 2,5 баравар кўпдир. Онлайн ҳужумлар сони эса уч бараварга ортиб, 366 тага етган. Асосий жабрланувчилар аёллар ва ўсмир қизлар бўлиб, уларга қарши зўравонликлар умумий ҳужумларнинг 75 фоизини ташкил этди.
Нозик жинс вакилалари эркакларга қараганда кўпроқ жисмоний ҳужумларга учрамоқда.
Масалан, бир ҳолатда беш фарзанднинг онаси бўлган мусулмон аёл савдо марказида ҳушидан кетгунича калтакланган. Ўшанда исломофоб террорчи аёлга: “Мен рўмолингни бошингдан юлиб оламан ва сени зўрлайман,” дея тазйиқ ўказгани маълум бўлганди.