австралия
- 01
Австралияда исломофобияга асосланган оғзаки ҳақорат, қўрқитиш, таҳдид, зўравонлик ва жисмоний куч ишлатиш кўринишидаги жиноятлар сони 7 октябрдан буён 39 бараварга ошган. Фаластин мустақиллиги тарафдори бўлган номусулмон фуқароларга ҳам таҳдидлар кузатилмоқда.
Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги Meadow Heights масжидида 30 нафар австралиялик аёл ғозоликларнинг Исроил қирғинбароти олдидаги матонатидан таъсирланиб, Исломни қабул қилди. Улар Фаластин халқига ҳамдардлиги орқали Исломга алоқадорлигини ҳис этган ва охир-оқибат ушбу динга ўтишга қарор қилишган.