21.08.2024 10:38

Эронда Ироққа покистонлик шиа зиёратчиларини олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради

Эронда Арбаин маросимини нишонлаш учун Покистондан Ироққа йўлга чиққан шиа зиёратчиларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди. Ҳодиса оқибатида 35 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди.

Эрон давлат телевидениесининг хабар қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси Эроннинг Язид вилояти Деҳшир-Тафт автомагистралида юзага келган.

Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокатга автомобиль тормоз тизимидаги носозлик сабаб бўлган, деди Язид полицияси бошлиғи полковник Ҳожи Деҳабадий.

Покистон президенти Осиф Али Зардорий ҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди. У Ташқи ишлар вазирлигига жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, қурбонларнинг жасадларини ватанига етказиш бўйича топшириқ берди.

Арбаин маросими Имом Ҳусайн 72 саҳоба билан Умавийлар халифаси Язид қўшини билан жангда ҳалок бўлганининг қирқинчи кунида ўтказиладиган хотира маросимидир. Бу йилги Арбаин маросими 25 август куни бўлиб ўтади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.