АҚШнинг 14 штати губернаторлари Техас штати раҳбари атрофида Байденга қарши бирлашди
Техас штати губернатори Грег Эбботт Мексика билан чегарадош Игл Пасс шаҳрида АҚШ президенти Жо Байденнинг ноқонуний миграция масаласидаги позициясига норозилик сифатида матбуот анжумани ўтказди, дея ёзмоқда Anadolu.
Техас раҳбарини қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида Жоржия,
Арканзас, Индиана, Миссури ва Теннесси ва бошқа штатларнинг губернаторлари
камералар қаршисида суратга тушишди.
Тадбирда сўзга чиққан Эбботт Оқ уй раҳбарини танқид қилди. Штат раҳбарининг айтишича, Вашингтон
чегара хавфсизлигини таъминламагани учун бу масъулият уларнинг зиммасига
тушган.
Эбботтнинг
ишонтиришича, бундан буён Игл
Пассда йиғилган штатлар
раҳбарлари бошқа республикачи губернаторлар билан биргаликда Байденга қарши
чегара хавфсизлиги масалаларида ҳаракат қилишади.
Бошқа нарсалар қаторида, Эбботт штатнинг Мексика билан чегараси бўйлаб тиканли симларни
янада кўпроқ узайтиришга
ва умуман, ноқонуний миграциянинг олдини олиш учун барча зарур чораларни
кўришга ваъда берди.
Эбботтнинг
таъкидлашича, штат кучлари Олий суд федерал зобитларга киришга рухсат берган
Шелби боғига киришларни назорат қилишда давом этади.
"Биз керак бўлганда шу ерда бўламиз", ‑ деди у. Бошқа республикачи
губернаторлар ҳам Байден маъмуриятини кескин танқид қилиб, уни ноқонуний
иммиграциянинг олдини олиш масаласида ҳаракатсизликда айблади.
Республикачи губернаторлар Техас губернатори Эбботтга керак
бўлганда Миллий гвардия ва бошқа қўшинлар юборишга ваъда беришди.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти ва Техас губернатори
ўртасида Мексика билан чегарадаги вазият юзасидан кескинлик давом этмоқда.
Техас губернатори Грег Эбботт федерал ҳокимият органлари билан оммавий можарога киришди
ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун Мексика билан чегарада тиканли симларини ўрнатишни тўхтатиш
тўғрисидаги Олий суд қарорини бажаришдан бош тортди.
АҚШда
миграция масаласида Техас штати ва федерал ҳукумат ўртасидаги келишмовчилик
ҳақида кўпроқ маълумот олишни истасангиз, Azon Global таҳлилчиси Муҳаммад Довуд Асадуллоҳнинг
қуйидаги шарҳини ўқинг.
АҚШда
мигрантлар инқирози Техас ва Байден маъмурияти ўртасидаги зиддиятларни
кучайтирмоқда