15.02.2025 12:13

АҚШда трансгендерлар ҳарбий хизматга жалб қилиниши тақиқланди

АҚШ армияси трансгендерларнинг ҳарбий хизматга киришини тақиқлади ва гендер ўтиш тартиб-қоидаларини амалга ошириш ёки уларга ёрдам беришни тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди. Бу қарор 2025 йил 15 февралдан кучга киради ва президент Дональд Трампнинг бу ҳақдаги янги фармонига асосланади.  Қарорга кўра, энди бу каби жирканчликларнинг ватани ҳисобланмиш АҚШ армиясида ҳам эркак ва аёл доимий жинс сифатида тан олинади.

Олдинроқ, яъни Трампнинг биринчи муддатида трансгендерларнинг ҳарбий хизматга кириши тақиқланган эди. Аммо ўша пайтдаги фаол хизматчиларга ўз хизматини давом эттиришга рухсат берилган эди. 2021 йилда президент Жо Байден бу тақиқни бекор қилган, аммо Трампнинг қайтадан президент бўлиши билан яна сиёсат ўзгарди.

Маълумот учун, ҳозирда АҚШ армиясида 15 000 га яқин трансгендер хизматчи мавжуд.

Ачинарлиси ЛГБТнинг ҳомийси бўлган мамлакатларда ҳам эркинлик ниқоби остидаги иллатларга барҳам берилаётган бўлса-да, айрим мусулмон давлатларида бу каби гуноҳ ишларга йўл очиб берилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.