17.02.2025 16:45
327

АҚШ, Украина ва Россия вакиллари Саудияга етиб келди

АҚШ, Украина ва Россия вакиллари Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокаралар олиб бориш учун Саудия Арабистонига келди. Баъзи оммавий ахборот воситалари учрашув Украина делегацияси иштирокисиз ўтишини ёзмоқда.

CNN хабарига кўра, АҚШ давлат котиби Марко Рубио, Яқин Шарқ бўйича махсус элчи Стив Уиткофф ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолтс музокараларда иштирок этиш учун Саудияга борган. Қироллик нафақат музокаралар учун майдон тақдим этади, балки воситачи сифатида ҳам қатнашади. 

Россия томонидан АҚШ билан музокараларда президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин ва Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев иштирок этади.

Украина иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко эса Facebookда Украина ҳукумат делегацияси Саудия Арабистонида иш бошлаганини маълум қилган.

Манбаларга кўра, Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда 18 февраль куни Россия ва АҚШ делегациялари иштирокида Украина бўйича музокаралар бўлиб ўтади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.