07.05.2024 12:00
АҚШ сенаторлари Халқаро жиноий суди прокурорига таҳдид қилди
АҚШ сенаторлари Халқаро жиноий суди прокурорига Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер бермаслик билан таҳдид қилди.
Бош прокурор Хонга йўлланган мактубда айтилишича, агар у Нетаняху ва бошқа Исроил расмийларини ҳибсга олишга ордер берса, вазият “нафақат Исроил суверенитетига, балки Қўшма Штатлар суверенитетига таҳдид сифатида талқин қилинади.
"Агар сиз Исроилни нишонга олсангиз, биз сизни нишонга оламиз", деб қўрқитган сенаторлар ХЖС бош прокурорига.
Маълум қилинишича, ХЖС Бош прокурорига йўлланган хат охирида "сиз огоҳлантирилдингиз" деган таҳдид сўзлар мавжуд бўлган.
Таъкидланишича, Нетаняху ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатида кун тартибидаги масала Ғазо секторига ҳужумлар учун Исроил расмийларини ҳибсга олиш учун ХЖС ордерининг чиқарилиши эҳтимоли бўлган.
Исроилнинг Валла веб-сайтига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида Исроил расмийлари ХЖС Нетаняху, мудофаа вазири Ёав Галлант ва Бош штаб бошлиғи Герзи Ҳалевини ҳибсга олишга ордер беришга тайёрланаётганидан жиддий хавотирда.
Исми ошкор этилмаган икки исроиллик амалдорга кўра, Нетаняху Байденга ХЖС томонидан ҳибсга олиниши мумкин бўлган ордер ҳақида хавотир билдирган.