Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича овоз бериш БМТХКда иккинчи марта қолдирилди
БМТ Хавфсизлик Кенгашида инсонпарварлик ёрдамларининг тўсиқсиз етиб бориши учун Ғазодаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилувчи резолюция лойиҳаси бўйича овоз бериш келишувга эришилмагани учун иккинчи марта қолдирилди.
Anadolu агентлигининг БМТдаги манбаларига кўра, овоз бериш кеча, 19 декабрь куни Нью-Йорк вақти билан 17:00 да
ўтказилиши керак эди. Иккинчи бор қолдирилган овоз бериш
жараёнининг бугун, 20 декабрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Манбалар АҚШнинг БАА томонидан тайёрланган Ғазо бўйича резолюция лойиҳасига ҳали ишонч
ҳосил қилмаганини ва қўллаб-қувватловчи давлатлар, мавзу бўйича тақдим этилган ҳужжат лойиҳасига яна бир
марта вето қўйилмаслиги учун музокараларни давом эттиришга қарор қилганини
билдирди.
АҚШнинг халқаро
ташкилотдаги доимий элчиси ўринбосари Роберт Вуд журналистларга: "Бошқа иштирокчилар билан резолюция
лойиҳаси устида ишлаяпмиз. Ҳозир қайси босқичда эканлигимизни айта олмайман, бугун бўлиб ўтадиган
музокараларни кўриб чиқамиз" , - деган.
Резолюция лойиҳасида гуманитар ёрдамнинг узлуксизлиги
ва хавфсизлигини таъминлаш
учун Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилинади.
Шунингдек,
ҳужжатда барча томонларни халқаро ҳуқуқ ва халқаро гуманитар ҳуқуқ
асосида тинч аҳолини ҳимоя қилиш бўйича ўз бурчларини бажаришга чақиради ҳамда
БМТ бош котибидан
ёрдамни назорат қилиш механизмини яратиш сўралади.
БМТ ёрдамнинг ҳақиқатдан ҳам инсонпарварлик
ёрдами экани тасдиқлаб, ёрдам
турлари ҳақида "Фаластин маъмурияти ва Исроил"га маълумот беришини
талаб қилувчи резолюция лойиҳасида ёрдам тарқатиш учун зарур ёқилғи билан
таъминлаш чақириғи ҳам ўрин
олган.
Резолюция лойиҳасида барча гаровга олинганларни озод қилиш
талаб қилиниб, халқаро гуманитар ҳуқуқнинг ҳар қандай бузилиши қораланади.