19.07.2025 08:13
105
АҚШ "Мусулмон биродарлар" ҳаракатини қора рўйхатига киритмоқчи
Сенатор Тед Круз ва АҚШдаги Республикачилар партияси вакиллари "Мусулмонлар биродарлар" ҳаракатини террористик ташкилотлар рўйхатига киритиш ташаббуси билан чиқди.
2025 йил 17 июлда Сенатга тегишли ўзгартиш лойиҳаси киритилган. Ҳужжатга кўра, фақатгина ҳаракатни қора рўйхатига киритиш эмас, балки унга нисбатан янги миллий стратегия ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган. Тед Круз ўз ташаббусини "Мусулмон биродарлар" ҳаракатининг АҚШ ва унинг иттифоқчилари учун таҳдид экани билан изоҳлаган.
Айни пайтда бу каби қонун лойиҳаси АҚШ Конгрессининг қуйи палатасида ҳам кўриб чиқилмоқда.