17.05.2024 15:06

АҚШ Исроилга узлуксиз қурол етказиб бериш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди

Президент Байденнинг исроилликларга айрим турдаги қуроллар етказиб беришни тўхтатиш ҳақидаги қарорини бекор қилиш таклифини 224 сенатор қўллаб-қувватлади, 187 нафари эса қарши овоз берди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар берди.

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси Оқ уй раҳбарини Конгресс томонидан тасдиқланган Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш ёки бекор қилиш имкониятидан маҳрум қилади. Ўзгартиришларга мувофиқ, қурол етказиб бериш учун 15 кунлик муддат ажратилади.

Бироқ, бу ҳужжат демократлар томонидан назорат қилинаётгани ва етакчилари уни кўриб чиқмасликка ваъда берганини инобатга олсак, Сенат томонидан қабул қилиниш имконияти кам. 

Оқ уй, шунингдек, ўзгартиришлар Конгресс томонидан қабул қилинса, уларга вето қўйиш ниятини эълон қилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.