12.06.2025 11:01
127
АҚШ Ироқдан кетмоқда – бу катта урушдан даракми?
АҚШ Бағдоддаги элчихонаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини Эрон билан боғлиқ таҳликалар кучайгани сабабли эвакуация қилмоқда. Ғарб нашрларининг ёзишича, исроил АҚШни Эрон ядровий иншоотларига зарба беришга тайёрлиги ҳақида расман хабардор қилган.
Минтақадаги вазиятнинг кескинлашуви АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий дастур бўйича музокараларнинг муваффақиятсизликка учрагани билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Минтақадаги вазиятнинг кескинлашуви АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий дастур бўйича музокараларнинг муваффақиятсизликка учрагани билан боғлиқлиги айтилмоқда.
АҚШ расмийлари эса эвакуацияга айнан нима сабаб бўлганини очиқламаган. Эрон мудофаа вазири Азиз Носирзода бу каби хабарларга ўз муносабатини билдириб, мамлакатга ҳужум қилинса, Теҳрон Американинг минтақадаги ҳарбий базаларига зарба беришини маълум қилди.
The New York Times нашри эса Эрон аллақачон юзлаб баллистик ракеталар ёрдамида исроилга зудлик билан жавоб қайтариш режасини ишлаб чиққани ҳақида ёзди.
The New York Times нашри эса Эрон аллақачон юзлаб баллистик ракеталар ёрдамида исроилга зудлик билан жавоб қайтариш режасини ишлаб чиққани ҳақида ёзди.