"Америка Конституциясининг бузилиши": конгрессменлар Байденнинг Яманга ҳужум қарорини танқид қилди
АҚШ президенти Жо Байден жума куни тонгда Қўшма Штатлар ва Британия томонидан Ямандаги “Ансоруллоҳ” (ҳусийлар) ҳаракатига тегишли ҳарбий объектларга ҳаво ҳужумларини бошлашга рухсат бергани ортидан Демократик партия аъзолари танқидларига учради. Бу ҳақда АҚШнинг “Блумберг” агентлиги хабар бермоқда.
Жумадан, Демократик
партия вакили Рашида Тлайб Байденни “Конгресс розилигисиз Яманга ҳаво ҳужумлари
уюштириш” орқали АҚШ Конституциясининг 1-моддасини бузганликда айблади.
Тлайб Х
платформасида Байденнинг қарорини қоралар экан, “Америка халқи чексиз урушдан
чарчаган”, - деб ёзди.
Бошқа бир
Демократик партия вакили Марк Покан эса АҚШ "Конгресс рухсатисиз ўнлаб
йиллар давом этадиган яна бир можарога қўшила олмайди", деб ҳисоблади.
Шунга
ўхшаш позицияда Демократик вакил Прамила Жайпал Байденнинг ҳаракатини
“Конституцияни қабул қилиб бўлмас бузилиш” деб атади, вакил Суммер Ли эса
президент АҚШ ҳужум қилишни бошлаш ва бошқа бир можарога киришишдан аввал
Конгрессга келиши кераклигини таъкидлади.
"Америкаликлар солиқ долларлари билан бу чексиз урушларни
молиялаштиришни хоҳламайдилар", - дея қўшимча қилди у.
Демократик
вакил Кори Буш ҳам Америка халқи солиқ тўловчиларнинг пуллари чексиз урушларга
кетишини хоҳламаслигини тилга олди.
Ўз
навбатида, АҚШ Демократик партияси вакили Ро Ханна шундай
деди: “Президент Яманга ҳужум қилиш ва бизни Яқин Шарқдаги яна бир можарога
тортишдан олдин Конгрессга келиши керак; айнан шу Конституциянинг 1-моддасида
назарда тутилган”.
АҚШ
вакили Валери Хауэлл ҳам бу фикрга урғу
бериб, “ҳар бир президент аввало Конгрессга келиши ва қайси партияга мансуб
бўлишидан қатъи назар, ҳарбий рухсат сўраши керак”, - дея таъкидлади.
Барбара
Лига эса "минтақадаги қирғин келтирувчи, қиммат ва ҳалокатли
зўравонликларнинг кучайишига йўл қўймаслик учун ҳозироқ Ғазо секторида ўт
очишни тўхтатишга" чақирди ва: "Шунинг учун (Ғазода) эртароқ ўт
очишни тўхтатишга чақирдим. Шунинг учун Ироқда уруш давом этишига қарши овоз
бердим”, - дея қўшимча қилди.
Республикачилардан
ҳам Байденнинг ушбу қарорини қоралаганлар бўлди. Конгресс сенатори Ренд Пол АҚШ
президентини “яна конституциявий ваколатсиз иш тутганликда” айблаб, Конгресс
“бундай ҳарбий ҳаракатларни ўтказишга фақат ваколатли ягона орган” эканини
таъкидлади.
Айни
пайтда намойишчилар Оқ уй қаршисида АҚШнинг Яманни бомбардимон қилганини
қоралаб норозилик намойиши ўтказмоқда.
Нью-Йоркдаги
“Таймс” майдонида урушга қарши намойишчилар эса АҚШнинг Яқин Шарқдан чиқиб
кетишини талаб қилиб, "Фаластиндан Ямангача империализм, бу - жиноят"
деган шиорларни такрорлашмоқда.
Эслатиб
ўтамиз, жума куни тонгда АҚШ ва Британия Яман пойтахти Сана, шунингдек, бир
қанча вилоятларга қарши ҳарбий тажовузни бошлади. Ҳужумлар натижида камида 5
нафар ҳусий аскари ҳалок бўлди, 6 нафари жароҳатланди.
Оқ уй
баёнотида айтилишича, ҳужумларда АҚШ ва Британиядан ташқари 10 та давлат,
хусусан Австралия, Баҳрайн, Канада, Дания, Германия, Нидерландия, Янги Зеландия
ва Жанубий Корея ҳам иштирок этган.