музокаралар

  • Шимолий Кореяда Путиннинг вазирлари музокаралар залидан "ҳайдалди"

    Россия президенти Владимир Путиннинг Пхеньянга ташрифи чоғида ҳамроҳлик қилган делегация аъзолари музокаралар хонасидан чиқариб юборилди. Россиялик мулозимлар залга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Индан олдин киргани КХДР протокол хизматини ғазаблантирган. Шимолий Корея давлат матбуоти ва Россия каналлари орқали жонли эфирда намойиш этилган кутилмаган вазиятдан сўнг, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, бош вазир ўринбосарлари, мудофаа, соғлиқни сақлаш вазирлари ва Роскосмос раҳбари залдан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

  • ҲАМАС ва Фатҳ Хитойда музокаралар ўтказади

    Келгуси ҳафтада Пекинда Фаластиннинг асосий ҳаракатлари - ҲАМАС ва Фатҳ вакилларининг музокаралари бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бир қатор учрашувлар икки ҳаракат ўртасидаги келишмовчиликни бартараф этишга ёрдам бериши айтилди. Кузатувчилар шу вақтга қадар бўлиб ўтган музокараларда муваффақиятга эришилмаганини Ғарбий Соҳилни назорат қилаётган Фатҳ ҳаракатига АҚШнинг босими мавжудлиги билан изоҳламоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.