27.06.2025 11:04
279
Аҳмад аш-Шаръга суиқасднинг олди олинди
Сурия ва Туркиянинг қўшма амалиёти натижасида Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръга нисбатан режалаштирилган энг йирик суиқасднинг олди олинди.
Разведка маълумотларига кўра, ушбу суиқасд ИШИДнинг юқори лавозимдаги аъзоси томонидан ташкиллаштирилган. У аввалроқ, Асад режими қулаган даврда Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" ташкилоти билан яқин алоқада бўлгани айтилмоқда.
Суиқасд Даръа вилоятида амалга оширилиши керак эди.
Сурия ва Туркия терроризмга қарши кучларининг қўшма амалиёти натижасида бу режа фош қилинган.
Барча жангарилар, шу жумладан гуруҳ бошлиғи ҳам қўлга олингани айтилмоқда.